
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси раҳбарияти хонанда Сардор Мамадалиевнинг ҳам “Омон ёр” номли қўшиғига ишланган видеоклипни эфирдан олиб ташлаш бўйича “Milliy TV” раҳбариятига расмий хат юборган, деб ёзади “Qalampir.uz” сайти.
Хабар қилишларича, Сардор Мамадалиевнинг “Омон ёр” қўшиғига ишланган видеоклип ҳам оммавий ахборот воситалари ва санъатшунослар томонидан танқидларга сабаб бўлган.
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси бундай ҳолатларга аввалгига қараганда жиддий эътибор қаратмоқда. Бундан эса ўзим – ўзимга хон, кўланкам – майдон деб юрган “юлдузча”ларимиз хулоса чиқарса, сўнгги пушаймонга ҳожат қолмасди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар