date

Хонанда Лоланинг лицензияси тўхтатилди

Хонанда Лоланинг лицензияси тўхтатилди

14 июль куни "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси томонидан хонанда Юлдашева Лола Равшанбековнанинг лицензияси тўхтатилди, деб хабар бермоқда "Uz24.uz".

Лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартлар бузилганлиги сабабли, хонанда номига берилган лицензиянинг амал қилиш муддати “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24 моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сон Қарорининг 1-иловаси 35-бандига асосан, 2015 йил 14 июлдан тугатилганлиги маълум қилинди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Хонанда Лоланинг лицензияси тўхтатилди