12:32 / 23.06.2017
5 411

Москвада машҳур халқаро кинофестиваль бошланди

Москвада машҳур халқаро кинофестиваль бошланди
Россия пойтахти Москва шаҳрида машҳур халқаро кинофестиваль 39-маротаба очилди – маросим ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг қўшиғи билан бошланган. Фестиваль президенти Никита Михалков италиялик актёр Франко Нерога мукофот топширди.

Москва халқаро кинофестивали илк бор 1935 йилда бўлиб ўтган, ўшанда ҳайъат раиси машҳур режиссёр Сергей Эйзенштейн эди. 1959 йилдан бошлаб фестиваль доимий тарзда ўтказила бошланди.

2017 йилда фестивалнинг очилиши Икки жаҳон урушининг бошланиши санаси билан бир вақтга тўғри келди. Шу сабабдан “Россия” кинотеатри саҳнасида Мария Захарованинг “Хотирани қайтаринг” қўшиғини Наргиз Зокирова ижро этди.

Шундан сўнг ҳакамлар ҳайъати аъзолари таништирилди, улар орасида - актриса Орнелла Мути, финляндиялик режиссёр Йорн Доннер, испаниялик режиссёр Альберт Серра, россиялик драматург Александр Адабашьян, New German Film Board киножамғармаси аъзоси Бригитта Мантей бор.

Танлов ҳайъатига эса эронлик режиссёр Ризо Миркаримий раислик қилмоқда.

Кинематографияга қўшган буюк ҳиссаси учун италиялик актёр Франко Неро мукофот билан тақдирланди. Михалковнинг қўлидан мукофотни қабул қилиб олган Франконинг сўзларига кўра, Россияда у Сергей Бондарчук ва Александр Абдулов билан бирга ишлаган.

Очилиш фильмига эса ҳиндистонлик режиссёр С. С. Ражамулининг “Бахубали. Якун” картинаси айланди. Бу тарихий-саргузашт фильми Қирол Артур ҳақидаги афсонанинг ҳиндча талқинидир.

Танловнинг расмий дастурида 247 та фильм тақдим этилган – 153 та тўла метражли ва 94 та қисқа метражли. Жорий йилда танлов дастурига 13 та фильм кирди: Хитойдан ("Кокилдор ибис"), Даниядан ("Жаҳаннам"), Испаниядан ("Селфи"), Аргентинадан ("Ана учун симфония"), Финляндиядан ("Юлдузлар"), Япониядан ("Уч йиллик апрель туши"), Кореядан ("Оддий инсон"), Германия ҳамда Австриядан ("Энг яхши дунё"), Ҳиндистондан ("Сувга сакраш"), Туркиядан ("Сариқ жазирама") ва россиялик киноижодкорлар асарлари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Москвада машҳур халқаро кинофестиваль бошланди