“Ожиз қаҳрамон 2” актёри Баэ Нара уйланмоқда: тўйи 14 ноябрь куни бўлиб ўтади

“Ожиз қаҳрамон 2” актёри Баэ Нара уйланмоқда: тўйи 14 ноябрь куни бўлиб ўтади

“ Ожиз қаҳрамон 2” драмасидаги роли билан танилган жанубий кореялик актёр Баэ Нара театр актрисаси Ҳан Жаэ Аҳ билан турмуш қурмоқда. Жуфтликнинг никоҳ тўйи 14 ноябрь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Актёр қувончли хабарни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали мухлислари билан бўлишди. У қўлда ёзилган мактубини эълон қилиб, ҳаётидаги муҳим янгилик ҳақида маълум қилди.

“Мен энди бутун умрим давомида бирга йўл босиб ўтишни истайдиган жуда қадрли инсонни учратдим”, — деб ёзган Баэ Нара.

Актёрнинг ушбу эълони мухлислари томонидан илиқ кутиб олинди. Кузатувчилар бўлажак келин-куёвга бахт ва оилавий тотувлик тиламоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар