22:06 / 28.06.2017
32 496

«Муҳташам юз йил» султонининг шахсий ҳаёти ҳақида нималарни биласиз?

«Муҳташам юз йил» султонининг шахсий ҳаёти ҳақида нималарни биласиз?
Бу актёр 2011 йили экранда буюк турк султони Сулаймон I образида намоён бўлганди. Султоннинг рафиқалари ва фарзандлари билан кечган ҳаёти ҳамда тахт атрофидаги хиёнатлар ҳақида ҳикоя қилувчи сериал актёрни бутун дунёга танитди.

Халит Эргенч бу лойиҳада тўрт йил давомида бош қаҳрамонни ижро этиб келди ва айнан шу телесериал уни халқаро миқёсдаги киноюлдузга айлантирди. Ўзининг таъкидлашича, Халит тушларида ҳам бир неча маротаба ўзини султон Сулаймон қиёфасида кўрган экан. Умуман олганда, бу бежизга эмас. Сабаби, актёр ролни нафақат қойиллатиб ижро этди, балки унга сингиб кетди.

Халит Эргенч 1970 йилнинг 30 апрелида Туркиянинг Истанбул шаҳрида дунёга келган. Халит Отатурк номидаги лицейда таълим олади. Лицейдан сўнг Истанбул техника университетига ўқишга киради. Университетда денгиз техникасини ўрганади. Лекин бир йилдан сўнг умуман бошқа касбни танлаб қўйганини ҳис этади ва университетни ташлаб кетади. Кейинроқ Меъмор Синан номидаги университетга кириб, операдан сабоқ олади. Ўқиш билан бир қаторда Халит компьютер оператори, маркетолог, Ойша Пеккан ва Леман Сам каби машҳур турк хонандаларининг бэк-вокалчиси бўлиб ишлайди.

1996 йили Халит дебют лойиҳалари устида ишлайди. У бир пайтнинг ўзида бир нечта лойиҳада иш бошлайди. Катта умид бераётган актёрни «Дормен» театрига ишга қабул қилишади. Айнан шу теартда «Қирол ва мен» мюзиклида биринчи бош ролини ўйнайди. Шу йилнинг ўзида Халит телевидениега ишга кириб, «Ширин қизлар» сериалида суратга тушади. Ушбу лойиҳа яхши натижага эриша олмайди. Аммо шу йили Халит яна бир «Қора фаришта» сериалида суратга тушади ва тез орада машҳур бўлиб кетади.

Халит телевидениедаги иши билан театрдаги фаолиятини бирдай омадли олиб боради. Иккита сериал ҳамда бир нечта театр постановкаларида суратга тушгач, Халит 1998 йили АҚШга йўл олади. Халит Нью-Йоркда яшаб, «Закнинг саргузаштлари» мюзиклида иштирок этади.
Аммо АҚШда узоқ қола олмай, Туркияга қайтади ва яна телевидениеда суратга тутишни бошлайди. 1999 йилдан 2004 йилга қадар актёр бир қанча фильмларда роль ижро этади.

2005 йили «Менинг отам ва ўғлим» сериали экранга чиқади. Бу Эргенчнинг юқори рейтингли биринчи лойиҳаси бўлади. Аммо лойиҳа Халитга унчалик ҳам шуҳрат келтирмайди. Сабаби, сериалда Эргенч иккинчи пландаги ролни талқин этганди.
2006 йили Халит иштирокида «1001 кеча» сериали экранга чиқади. Бу Халит ижодидаги биринчи бош роль бўлади. Кўп қисмли драма тўрт йил давомида экранларда намойиш этилади.

«1001» кечадан сўнг Халитнинг ижоди юксалади. 2009 йили «Аччиқ муҳаббат», 2010 йили «Бизнинг дарс: Отатурк» фильмларида бош ролларни ижро этади. 2011 йили эса «Муҳташам юз йил» сериалида бош ролга тасдиқланади. Сериал сценарий муаллифи ҳамда продюсерининг сўзларига қараганда, лойиҳа ҳақида бош қотиришни бошлашганида, ҳали картина сценарийси ҳам бўлмаганида улар султон ролига ҳеч бир иккиланишларсиз Халитни мўлжаллашган экан. Аммо картина экранга чиқиши арафасида Халит ҳам, бошқа роль ижрочилари ҳам оламшумул шуҳратга эришишлари ҳақида билишмаган бўлса ажаб эмас.

«Муҳташам юз йил» тез орада бутун турк халқининг фахрига айланади. Сериални дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатида намойиш этилади.
2011 йили Халит Эргенч «Меҳмон» фильмида суратга тушди. Султон Сулаймон суратга олиб бўлингач, Халит «Али ва Нино» (2016) ҳамда «Қизил Истанбул» (2017) фильмларида суратга тушди. Ҳозирда актёр иштирокидаги «Сен менинг ватанимсан» сериали намойиш этилмоқда.

ШАХСИЙ ҲАЁТИ
2008 йили Халит Эргенч телебошловчи ва актриса Гизем Сойсал билан оила қуради. Улар бахтли ҳаёт кечиришга ҳаракат қилишади. Лекин бу никоҳ узоққа бормайди. Орадан ярим йил ўтгач, жуфтлик ажрашишга қарор қилади. Бу ажрим Халитга 180 минг долларга тушади.

2009 йили эса актёр актриса Бергюзар Корель билан оила қуради. Миш-мишларга қараганда, актёрнинг Бергюзар билан бўлган ишқий муносабатлари туфайли ҳам Гизем билан оиласи бузилган эмиш. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам, ҳозирда Халит ва Бергюзар бахтли ҳаёт кечирмоқда. 2010 йилнинг 9 февраль куни жуфтлик ўғил фарзанд кўришди ва унга Али деб исм қўйишди.
Бергюзар Халитдан 12 ёш кичик.

Бергюзар Корель анча сирли аёл. Кам интервью беради. «Муҳташам юз йил» сериалида эпизод ролда суратга тушган. Тадбирларда турмуш ўртоғининг ёнида жилмайиб туради. Бергюзар турмуш ўртоғининг касбини жуда яхши тушунади. Шу сабаб бўлса керак, Халит рафиқасини қаттиқ севади ва улар ҳозирда бахтли ҳаёт кечиришмоқда.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Муҳташам юз йил» султонининг шахсий ҳаёти ҳақида нималарни биласиз?