20:30 / 29.06.2017
8 733

Нилуфар Усмоновага қўйилган тақиқ олиб ташланди

Нилуфар Усмоновага қўйилган тақиқ олиб ташланди
2013 йилдан буён хонанда Нилуфар Усмоновага ТВ ва радиоэфирларида норасмий тақиқ қўйилган эди. Усмонованинг қўшиқлари ҳам онасиники сингари эфирлардан олиб ташланиб, унинг клиплари намойиши ТВ эфирларида ҳам тўхтатилганига 4 йил тўлди. Бу орада хонанда икки фарзандли бўлди.

Сайтимизнинг ишончли манбаларининг хабар қилишича, 13 июнь куни хонанда Нилуфар Усмонова (Нилуфар Ҳакимова)га Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида концерт-томоша бўйича фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи АА0045 рақамли лицензия берилган.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Нилуфар Усмонованинг онаси Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновага ҳам радио ва ТВ эфирларидаги 10 йиллик тақиқ олиб ташланиб, хонандага йўл очилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Нилуфар Усмоновага қўйилган тақиқ олиб ташланди