Россиялик машҳур хип-хоп ижрочиси Егор Крид 25 июнь куни 23 ёшни қарши олди. Унга россиялик таниқли тележурналист ва модель Виктория Боня ҳақиқий йўлбарс совға қилди.
Модель йўлбарсни унинг шарафига Боня деб аташни сўради, Егор эса бунга бажонидил рози бўлди. Ўзининг янги дўсти билан Егор Крид Москвадаги ресторанлардан бирига ташриф буюрди.
Туғилган кун базмида Егор ўзининг хит қўшиқларини куйлади ва журналистларга ҳозирда қалби “бўш” эмаслигини айтди. Бироқ, у қалбини забт этган инсоннинг номини ошкор этмади.
Айрим ОАВларнинг берган маълумотларига кўра, Егор “Серебро” гуруҳи аъзоси Ольга Серябкинага уйланмоқчи.
Йўлбарсга қайтадиган бўлсак, туғилган кун тадбиридан сўнг Егор уни қаерга олиб кетгани ҳали маълум эмас. Криднинг ижтимоий тармоқдаги кузатувчилари йўлбарсни ҳайвонот боғига бериши кераклигини айтишяпти. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?