Актриса Ситора Алимжонова шахсий ҳаётига оид муҳим сирни ошкор қилди.
Ситора “Shok.uz” сайтига берган интервьюсида севган инсони борлигини ва унга турмушга чиқаётганини маълум қилди:
“Йигитим билан 2012 йилда танишганмиз. Яқинда тўй қиламиз. У тошкентлик, айримлар айтганидек чет эллик ёки спортчи эмас. Нега айнан энди тўй қилаётганимизга тўхталадиган бўлсам, ўша пайтда мен ёш эдим, каръера қилишим керак эди. У ҳам оёққа туриб олиши керак эди. Мана энди менинг орзуимдаги тўй қилиб, турмуш қурмоқдамиз. У пайтда мен ҳали Ситора Алимжонова эмас эдим. У мени актриса сифатида билмаган. Facebook орқали тасодифан танишиб қолганмиз. Бир муддат гаплашиб юрдик, орада ажралиб ҳам кетдик. Кейин яна топишдик.
Бўлажак турмуш ўртоғим 27 ёшда, у тадбиркор”.
“Йигитим билан аразлашиб қолган пайтимда “Shok.uz” сайтининг “Тўй” лойиҳасида Шароф Муқимов билан иштирок этдим”, — дейди актриса сўзларини давом эттириб.
Ситора Алимжонова шунингдек, тўйи шу йилнинг 8 августида Таиланднинг Пхукет оролида бўлиб ўтишини ва унда келин-куёвнинг қариндошлари, яқинлари ва дўстлари иштирок этишини маълум қилди.
Маълумот учун, Ситора хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Соғиниб” клипидаги образи орқали элга танилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи