08:08 / 16.07.2017
7 211

Бейонсе Billboard версияси бўйича 2016 йилнинг энг кўп ҳақ оладиган мусиқачиси деб тан олинди

Бейонсе Billboard версияси бўйича 2016 йилнинг энг кўп ҳақ оладиган мусиқачиси деб тан олинди
Хонанда Бейонсе Billboard журнали версияси бўйича 2016 йилнинг энг кўп ҳақ оладиган мусиқачилари рейтинги бошига келди. Бу «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Ўтган йил давомида у 62,1 миллион доллар ишлаб топди. Бу маблағнинг 54,7 миллион долларлик қисмини унга янги Lemonade альбомини қўллаб-қувватлаш учун уюштирилган халқаро турне келтирди.

Рейтингнинг иккинчи ўрнида Guns N’Roses гуруҳи турибди. Шу пайтгача давом этаётган тур туфайли мусиқачилар ҳисобот даврида 42,3 миллион доллар ишлади. Брюс Спрингстин 100 минг долларга камроқ пул ишлади (42,2 миллион доллар).

Кучли ўнликка, шунингдек, рэпер Дрейк 37,3 миллион доллар), хонанда Адель (37 миллион доллар), Coldplay гуруҳи (32,3 миллион доллар), хонанда Жастин Бибер (30,5 миллион доллар), рэпер Канье Уэст (26,1 миллион доллар), шунингдек, икки кантри ижрочиси — Люк Брайан (27,3 миллион доллар) ва Кенни Чесни (25,4 миллион доллар) кирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Бейонсе Billboard версияси бўйича 2016 йилнинг энг кўп ҳақ оладиган мусиқачиси деб тан олинди