16:07 / 09.08.2017
8 757

Икки нафар ўзбекистонлик қиз “Коинот табассуми-2017” халқаро гўзаллик танловининг финалига чиқди

Икки нафар ўзбекистонлик қиз “Коинот табассуми-2017” халқаро гўзаллик танловининг финалига чиқди
“Коинот табассуми-2017” халқаро гўзаллик танловининг ташкилий қўмитаси финалга чиққан ўзбекистонлик қизларнинг номларини лойиҳанинг якунловчи босқичида эълон қилади, деб хабар берди Nuz.uz нашри.

Улар тошкентлик Лайло Мусаева ва Мадина Рашидовалардир.
Мазкур лойиҳанинг асосий мақсади она сайёрамизда яшовчи турли миллат вакиллари ўртасида дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашдир. Танловнинг асосий вазифаси атрофдаги одамларга яхши муносабатда бўлиш учун табассумни тарғиб қилишдан иборатдир.

Лойиҳанинг мақсади дунёнинг турли бурчакларида яшовчи, энг чиройли табассум эгаси бўлган позитив аёл ва қизларни излаб топишдир. Айни пайтда Австралия, Қозоғистон, Россия ва Литва давлатларининг иштирокчилари ҳам танлов финалига чиқди.

Август ойида танловнинг барча финалчилари аниқлангач, ҳакамлар Коинотнинг (Топ-3) энг чиройли табассум эгаси бўлган аёлини аниқлайди ва танлов ғолибасининг номи эълон қилинади. Танлов ғолибаси 2000 доллар пул мукофотидан ташқари, халқаро гўзаллик танловларида ҳакамлар ҳайъати аъзосига айланиш имкониятига эга бўлади ва ижтимоий лойиҳаларда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.


Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Икки нафар ўзбекистонлик қиз “Коинот табассуми-2017” халқаро гўзаллик танловининг финалига чиқди