date
views 9 991

Сардор Ўртач Тошкентда ўзбек хонандалари билан концерт беради

Сардор Ўртач Тошкентда ўзбек хонандалари билан концерт беради
Концерт дастурида нафақат Сардор Ўртач, балки ўзбек эстрадасининг бошқа таниқли хонандалари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Турк эстрадасининг таниқли юлдузи Сардор Ўртач Тошкент шаҳаридаги энг муҳташам концерт саройларидан бири – “Истиқлол”да концерт дастурини тақдим этади. Режиссёр Саъдулла Абдуллаева бошчилигида режалаштирилаётган концерт дастури жорий йилнинг 25-26 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Концерт дастурида нафақат Сардор Ўртач, балки ўзбек эстрадасининг бошқа таниқли хонандалари ҳам иштирок этиши кутилмоқда деб хабар беради Qalampir.uz.

Маълумот учун, Сардор Ўртач Ўзбекистонда илк бор концерт дастурини тақдим этмоқда. Хонанда бундан бир неча йил аввал Тошкент шаҳридаги Яккасарой тўйхонасида ўтказилган тўйга ташриф буюриб, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова билан дуэт қўшиғини куйлаган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Сардор Ўртач Тошкентда ўзбек хонандалари билан концерт беради