12 776
Зебинисо Холиқованинг санъатга доғ тушираётган актрисалар ҳақидаги гаплари Ситора Олимжоновага аталганми?
Санъат олами, ундаги ижодкорлар, актёр ва актрисалар, хонандаларнинг шахсий ҳаёти доим одамлар кўз ўнгида. Бугунги ривожланган даврда мухлисдан ҳеч нарсани яшириб бўлмайди.
Албатта, бу соҳага кўча-кўйдан, бошқа соҳадан кириб қолганлар, иқтидори бўлмай туриб, амаки ё тоғасига, ҳатто, хушторига ишониб ўзини санъаткор санаётганлар ҳам бор. Афсуски, ана шундай кимсалар сабаб кўпинча асл санъат номига ҳам доғ тушади. Бунинг бир неча бор гувоҳи бўлганмиз.
Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқованинг қизи Зебинисо Холиқова ҳам актриса. Бироқ у онасининг этагидан тутиб, фалончининг қизиман дейдиганлардан эмас. Ҳозиргача кўпчилик Зебинисо Муқаддас Холиқованинг қизи эканини билмайди. Ижодини бошлаганига кўп бўлмаган Зебинисо айни дамда Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритиб келмоқда. Унинг ижтимоий тармоқларда биз юқорида сўз очган мавзуда ёзган мулоҳазалари эътиборимизни тортди.
“Қалбимда мотам! Мен севиб, ёшлигимдан орзу қилган касбга кундан кунга доғ тушяпти. Авваллари санъаткорман десангиз, ҳамма фахрланарди. Ҳозирчи? Ҳозир кимнинг ўйнаши экан деб шубҳа билан қарашади. Ёки ажрашган, ёки кимгадир иккинчи хотин, ёки яна нималардир... Нега иккита кинода роль ижро этса санъаткор дейишади? Нега? Ажрашиб, эртасига қўшиқ куйласа санъаткор бўлиб қолади, нега? Тўғри, бу тақдир, кимнинг пешонасига қандай ёзилган, билмайман. Лекин оила муқаддас эканини кўпчилик қизлар тушунишмаяпти. Хоҳлардимки, оиласига хиёнат қилганларни ишдан озод қилиб, маънавий бузуқ деб, ишсиз қолдириш керак. Шунда кўрамиз қайси пулга ўч қизалоқ жазманининг ёнида қоларкин?”, деб ёзади Зебинисо Холиқова.
Ёш актрисанинг ижтимоий тармоқлар орқали ёзиб қолдирган фикрлари унинг кўплаб кузатувчилари орасида муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ёзишмаларда кўпчилик Зебинисонинг гаплари бежиз ёзилмаганини, бу сўзлар актриса Ситора Олимжоновага аталганини иддао қилди. Гап шундаки, актриса бир неча кун аввал Таиландда турмуш қурган эди. Турмуш ўртоғини оммага расман эълон қилмаган Олимжонованинг хатти-ҳаракатлари ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлиб, уни бировнинг оиласини бузаётганга чиқарганлар ҳам топилди. Зебинисо Холиқова ўзи ёзган фикрлар ҳақида гапираркан, бу гапларнинг Ситора Олимжоновага тегишли эканини айтмаса ҳам, шунга ишора қилди.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...