“Сталин ўлими” номли фильм суратга олинди

  • 12 август 2017, 18:06
  • 6 451
  • Маданият
  • “Сталин ўлими” номли фильм суратга олинди
    Режиссёр Арманло Ианнуччи томонидан суратга олинаётган “Сталиннинг ўлими” фильми комедик жанрда суратга олинди, деб ёзади Qalampir нашри. Фильм Франция ва Буюк Британия ҳамкорлигида яратилди.

    “Сталин ўлими” фильми трейлерини жума кундан бошлаб интернет орқали кўриш мумкин. Фильм сюжетида Сталин ўлимидан кейинги бир неча кунлик воқеалар очиб берилади.

    Унда Никита Хрущёв ролини америкалик актёр Стив Бушеми, маршал Жуков ролини эса Гарри Поттердаги роли билан кўпчиликка таниш бўлган британиялик актёр Жейсон Айзекс ижро этади. Актёрлар ичида фақат биргина рус актрисаси Ольга Куриленко Сталиннинг пианиночиси ролида намоён бўлади.

    Комедия октябрь ойида экран юзини кўради.
    [media=https://youtu.be/UDzftNI8QVg]

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » “Сталин ўлими” номли фильм суратга олинди