Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳузуридаги “Ўзбекистон халқ артистлари клуби”ни ташкил этишга бағишланган йиғилишда иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.
Йиғилишда вазир сўз олиб, қаратилаётган эътибор, кўрсатилаётган йўл-йўриқдан кейин ҳам санъаткорлардан ўзгариш бўлмаётганини, хонандалар мамлакат ҳаётида бўлаётган воқеа-ҳодисаларга дахлдорлик ҳисси билан яшамаётганини танқид остига олди.
“3 август куни Президентимиз билан бўлиб ўтган учрашувда жуда кўп таклифлар ўртага ташланди. Ушбу учрашувдан кейин биз сиз санъаткорларнинг оғзингизни пойладик, бирор таклиф беришингизни, бизга нима хизмат деб майдонга чиқишингизни кутдик. Президентимиз “Ўзбекистон халқ артистлари клуби”ни ташкил этиш вазифасини юклаганаларидан кейин сизларнинг мен бу клубга ўзимнинг қандай улушимни қўша оламан, дейишингизни кутдик. Натижа бўлмагач, ўзимиз сизларга мурожаат қилдик. Қарс икки қўлдан чиқади. Президентнинг бу ташаббусига биз ҳам ўзимизнинг ижодий ишларимиз билан жавоб беришимиз керакми ёки йўқ?”, дейди Бахтиёр Сайфуллаев.
Вазир олдинда турган йирик тадбирлар ҳақида гапириб, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали, Мустақилликнинг 26 йиллиги байрам тадбирлари учун қўшиқ ёзиб беринг деб, санъаткорларга илтимос қилинаётгани, бу илтимос илтижога айланганини, лекин жавобсиз қолаётганини айтади. Унинг сўзларига қараганда, санъаткорлардан Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров, Ортиқ Отажонов, ака-ука Эшжоновлар, Юлдуз Усмонова, Зулайҳо Бойхонова, Гулсанам Мамазоитовагина “Ўзбекконцерт”нинг таклифини рад этмай, берилган топшириқларни ўз вақтида бажаришган.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас