АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида анъанавий HollyShorts фильмлар фестивали ўтказилмоқда. Бу тадбирда 40 дақиқа ва ундан камроқ ҳажмда бўлган фильмлари билан бутун дунёдан киноижодкорлар иштирок этишади.
Фестивалга 30дан ортиқ йўналиш бўйича ишлар қабул қилинади. Унда ижодкорлар нафақат ўз ишларини намойиш қилишади, балки бир-бирлари билан танишишлари, тажриба алмашишлари ва келажакда ҳамкорлик қилишлари учун турли тадбирлар ўтказилади.
Ушбу фестивалда Ўзбекистондан Анвар Мадраимов ҳам қатнашди. У 1995 йилда, Тошкент шаҳрида таваллуд топган ва 2013 йилдан бери Нью-Йорк кино академиясида таҳсил олади.
HollyShorts фильмлар фестивалида эса Анвар ўзининг 20 дақиқалик A Birthday Card — «Туғилган кун откриткаси» фильми билан иштирок этиб, Best Youth — «Ёшлик йўналиши бўйича энг яхши фильм» муаллифи деб топилди.
Фильм трейлерини IMDb кинолар тармоғи сайтида томоша қилиш мумкин. Тўлиқ версияси эса яқин орада интернетга жойланади.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар