
Бугун пойтахтдаги «Истиқлол» саройида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун таъсис этилган «Ниҳол» мукофотининг янги соҳибларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
2016 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида «Ниҳол» мукофоти танловининг туман (шаҳар) саралаш босқичлари ўтказилганди. Унда 13 минг нафардан ортиқ ижодкор ёш ўз маҳоратини намойиш этди.
Ушбу босқичлардан муваффақиятли ўтган энг муносиблар республика босқичида мумтоз қўшиқ, мусиқа ижрочилиги, эстрада, опера ижрочилиги, рақс санъати йўналишларида ўз мусиқий дастурини «Ниҳол» мукофоти республика кенгаши аъзолари, мутахассислар ва экспертлар, кенг жамоатчилик, санъат ихлосмандлари эътиборига ҳавола этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар