date
views 6 789

Хитой кинотеатрлари фойда олиш бўйича рекорд ўрнатдилар

Хитой кинотеатрлари фойда олиш бўйича рекорд ўрнатдилар

Хитойда кинофильмлар намойишидан умумий касса йиғимлари рекорди ўрнатилди. The Hollywood Reporter нашрига асосланиб Kun.uz маълум қилишича, ёзги мавсумнинг охирида даромад 4,7 млрд долларни ташкил қилди. Бу миқдор бутун 2014 йилда топилган даромадни ташкил қилмоқда.

2015 йилда касса йиғимларининг ўсиши 50 фоизни ташкил қилди. Бу Хитой бозорини дунёда 1-ўринга чиқарди. Экспертларнинг айтишича, йил охирига келиб умумий йиғимлар 6 млрд доллардан кўпроқни ташкил қилиши мумкин.

Бунда Хитой фильмларининг улуши 5 фоизга ошди ва ҳозирда 60 фоизни ташкил қилмоқда. Хитой фильмлари прокатда 2,83 млрд доллар топди. 2015 йилда Хитойда энг кассабоп фильм “Форсаж 7” бўлди ва 390 млн доллар йиққан ҳолда мутлақ рекорд ўрнатди. 2-ўринни Хитойда ишлаб чиқарилган “Махлуққа ов” фильми эгаллади, фильм 379 млн доллар топди.

Хитой бундай тенденциялар эвазига яқин йилларда энг асосий дунё прокатчиларидан бирига айланиб, АҚШни ортда қолдиради. АҚШда 2015 йилда йиғимлар 10 млрд долларни ташкил қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Хитой кинотеатрлари фойда олиш бўйича рекорд ўрнатдилар