
Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” XI халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтмоқда.Фестивалнинг иккинчи куни Регистон майдонига йиғилганлар Жанубий Корея, Малайзия, Буюк Британия, Америка Қўшма Штатлари, Словения, Словакия, Польша, Украина, Исроил, Туркманистон ва Қирғизистон санъаткорларининг гўзал куй-қўшиқлари, бетакрор рақсларидан баҳраманд бўлди.
Регистондаги санъат ихлосмандлари, айниқса, Жина Чавес (АҚШ) бошчилигидаги жамоа ўзбек тилида ижро этган қўшиқни олқишлар билан кутиб олди. АҚШлик хонанда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг «Назар-назар» қўшиғини ижро этди деб ёзади Darakchi.uz.
–"Шарқ тароналари" фестивалида қатнашиш биз учун катта шараф, –дейди АҚШлик санъаткор. – Регистон майдонида жамоамиз билан ўзбек тилида ҳам куйлашга қарор қилдик ва бунинг учун иккита қўшиқ тайёрладик. “Шарқ тароналари”даги иштирок бизнинг ижодимизда туб бурилиш ясамоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар