
Полиция поп ижрочи Дима Биланнинг Подмосковьенинг Рассказовка қишлоғида жойлашган уйининг тунаб кетилганлиги ҳолати бўйича суриштирув ишларини олиб бормоқда. Бу ҳақда «Газета.ru»га асосланиб «Дарё» нашри хабар беради.
Пойтахт полицияси матбуот хизмати раҳбари Андрей Галиакбаровнинг маълум қилишича, ҳодиса Москва вақти бўйича 1:00 да содир бўлган.
Воқеа жойига етиб келган терговчилар уй эгаси ва қўриқчини сўроқ қилди, ҳодиса жойини кўздан кечирди, бузиб очиш белгиларини қайд этди ҳамда бармоқ изларини олди.
Ҳозирда ўғрилик содир этилган вазият аниқлаштирилмоқда ва ўғирланган буюмлар рўйхати тузилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар