13:30 / 14.09.2017
8 539

Сардор Раҳимхон ва Жонибек Муродовдан интиқ кутилган премьера "Дўстон" (фото, клип)

Сардор Раҳимхон ва Жонибек Муродовдан интиқ кутилган премьера "Дўстон" (фото, клип)
Икки қардош миллат ўртасидаги маданий ришталарни мустаҳкамлаш мақсадида галдаги қадам тожик эстрадасининг ёрқин вакили Жонибек Муродов ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхондан ижодий туҳфа "ДЎСТОН" эътиборингизга ҳавола этилади.

Яқиндагина Сардор Раҳимхон дўсти Жонибек Муродов билан дуэт куйлагани ҳақида хабар берган эдик. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, бир ёқадан бош чиқарган икки ижодкорнинг ижод маҳсули - клип тайёр бўлди. Мазкур "Дўстон" номли дуэт клипида икки ижодкорнинг дўстлиги мисолида қардош икки миллатнинг узоқ йиллик мустаҳкам муносабатларини кўриш мумкин. Самимиятга йўғрилган ушбу қўшиқ ҳеч бир тингловчини бефарқ қолдирмаслиги ҳам шубҳасиз.

Маълумот учун эслатиб ўтамиз, "Дўстон" қўшиғининг ўзбек тилидаги талқини Сардор Раҳимхон томонидан бироз аввалроқ тақдим этилганди. Ижодкорлар “Дўстларим” қўшиғини тожик тилида куйлаб, ҳар икки мамлакатдаги мусиқа шинавандаларини хушнуд этишни ният қилишган. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Мухлисларини кетма-кет янги қўшиқлар билан хушнуд этишни анъанага айлантириб улгурган хонанда Сардор Раҳимхон "Друг" қўшиғига Москва шаҳрида суратга олинадиган клип ишлари билан банд. Клипда бош ролни машхур чемпион Шоҳжаҳон Эргашев ижро этяпти.



ФАКТ:
  • Қўшиқ шеър ва мусиқа муаллифи: Дилшод Аҳмадшоҳ.
  • Аранжировка муаллифи: Жасур Абдураҳмонов.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Сардор Раҳимхон ва Жонибек Муродовдан интиқ кутилган премьера "Дўстон" (фото, клип)