15:58 / 21.09.2017
20 506

Актриса Асал Шодиева тадбиркорликка қўл урди (фото, видео)

Актриса Асал Шодиева тадбиркорликка қўл урди (фото, видео)
Асал Шодиеванинг Инстаграмдаги ижтимоий тармоғида ўзига хос дизайндаги либослар тўплами акс этган суратлар пайдо бўлди.

Маълум бўлишича, мазкур либослар актрисанинг ғояси билан яратилган бўлиб, Miel (испан тилидан олинганда Асал) брэнди остида чиқарилади. Бу ҳақда Darakchi.uz нашри хабар берди.

Бу ҳақда Асал Шодиева шундай дейди:

“Бу лойиҳа асосида менинг афсонавий кино ва эстрада юлдузларига бўлган муҳаббатим ётади. Танланган машҳур ретро юлдузларнинг суратларини қобилиятли иллюстраторлар гуруҳи ўзига хос, ноодатий тарзда яратиб беришди. Биз юқори сифатли, табиий матолардан ёшларнинг ёрқин ўзига хослигини акс эттириб турадиган, кайфиятни кўтарадиган ва албатта қулай бўлган кийим-кечак маҳсулотларини яратиш, уларни харидорларга ҳамёнбоп нархларда таклиф этишни мақсад қилиб қўйдик. Матонинг сифати ҳакида гапирадиган бўлсак, уни ишлаб чиқаришда туркиялик мутаххассислар билан ҳамкорликни йўлга қўйдик. Замонавий ёшлар кийиниш услубида қизиқарли, ҳеч кимга ўхшамаган кўринишлар яратишни исташади. Биз эса бу борада уларга кўмакчи бўлишни истадик.”


Асал Шодиева ўз фаолиятини синглиси Робия Шодиева билан амалга оширмоқда.






arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Актриса Асал Шодиева тадбиркорликка қўл урди (фото, видео)