8 645
Сердар Ортач ўз концертида Юлдуз Усмоновадан бир неча бор “Санамгина” қўшиғини куйлаб беришни сўради (видео)
Туркиялик машҳур хонанда Сердар Ортач 25 сентябрь куни пойтахтимизнинг “Истиқлол” санъат саройида ўзининг концерт дастурини тақдим этди.
Концертнинг илк куни кутилмаган ҳодисаларга бой бўлди. Концерт ўзбек санъаткорлари билан дуэтлар, қизиқарли чиқишлар, мухлисларнинг қарсакларига бой бўлди.
"Инстаграм" тармоғи ушбу концертдан олинган фото ва видеоларга тўлиб тошди. Шундай видеолардан бири Кинорама.уз саҳифасига жойланган бўлиб, унда турк хонандаси Ўзбекистон халқ артисти билан бир саҳнада ундан “Санамгина” таронасини бир неча бор куйлаб беришини сўраганининг гувоҳи бўлиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, мазкур концерт ташкилотчиси режиссёр Саъдулла Абдуллаев. Бугун, 26 сентябрь куни концертнинг иккинчи куни бўлиб ўтади.
Манба: Даракчи «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди