
Рэпер Тимати ўзининг Instagram’даги саҳифасида бир неча йилга шоу-бизнесни тарк этишини маълум қилди, деб ёзади «Дарё» нашри.
«Мен бу тиғиз пайтларда қизимнинг болалигини ўтказиб юбормасликни ва унга кўпроқ вақт ажратишни хоҳлардим», — деб хабар берган рэпер.
Қўшиқчининг қўшимча қилишича, унинг сўнгги яккахон концерти Москвадаги «Олимпийский» спорт мажмуасида 4 ноябрда бўлиб ўтади. Шундан сўнг у келгуси 2 — 3 йилга концерт фаолиятини тўхтатади.
Тимати саҳнадан кетмаслигини, шунчаки ўзи учун устун бўлган нарсаларга ақл билан ёндашишини тушунтирган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг