
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон "Фаридам эстофетаси"нинг ғолиби билан дуэт куйлашга ваъда қилгани ва сўзининг устидан чиққани ҳақида хабар бергандик...
Сардор Раҳимхон ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш анъанасини давом эттирган ҳолда хонанда Шохзамон билан "Нархи қанча меҳрни, айтинг?" деб номланган дуэтининг мр3си тайёр бўлди.
"Ёшларни қўллаб-қувватлаш керак. Фақат таниқлилар таниқлилар билан эмас, истеъдодли ёшлар билан ҳам ҳамкорликда ишлаш ва уларга ҳам имкон бериш керак. Ахир ўзимиз ҳам худди шундай ёш бўлганмиз. Айнан шу дуэт номи ҳам қилаётган ишимизга мос ва дуэтимиз юракдан чиққан қўшиқ бўлди", дейди Сардор Раҳимхон.
Ғиёсбек Нажот шеъри, Шохзамон мусиқаси билан куйланган мазкур дуэтга клипмейкер Санжар Маткаримов клип ҳам суратга олиш ишларини бошлаб юборган. Ҳозирча дуэтни тинглаб, баҳо бериш имконига эгасиз.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар