
Хонанда Баҳром Назаров 14-15-16 ноябрь кунлари ўзининг навбатдаги яккахон концерт дастурини тақдим этиши ҳақида аввалроқ хабар қилгандик.
Хонанда дастурда куйлашни режалаштирган янги таронасини барча радио тўлқинлар орқали премьера қилди.
“Хато қилдим…” деб номланган ўзига оҳанрабодай тортувчи тарона сўзлари Ўзбекистон халқ шоири Рауф Парфи қаламига мансуб бўлиб, халқ мусиқаси асосида яратилган. Таронага Абдулазиз Ҳасанов мусиқий сайқал берган.
Хонандани яна бир бутун ижодий асар билан муборакбод этамиз. Бизнингча ушбу таронага, қўшиқ вазнига мос видео асар олиш айни мудао бўлар эди.
Таронани сайтимизда тинглаб баҳо беринг!
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар