15:10 / 15.10.2017
9 009

Амир Хон ҳазилкаш турк музқаймоқчиларига рўбарў келди

Амир Хон ҳазилкаш турк музқаймоқчиларига рўбарў келди
Машҳур Болливуд актёри ва продюссери ҳамкасблари орасида ўзининг ҳазилкашлиги билан ажралиб туради. Унинг турли-туман ҳазилларига лаққа ишонган актёр ва актрисалар ҳам Болливудда талайгина. Аммо яиндагина актёрнинг ўзи Туркия сафарида музқаймоқчилар антиқа ҳазили нишонига айланди.

Айрим музқаймоқ сотувчилари ширинлик тайёрлаш жараёнини катта томошага айлантириб, шунчалар кўп чўзиб юборишади-ки, ҳаридор ўз музқаймоғини сотувчи қўлидан тортиб олишга мажбур бўлади. Актёр ҳам ана шундай музқаймоқчилардан бирига рўбарў келиб қолди ва ушбу ҳазил уни беҳад севинтирди. Болливуд юлдузи музқаймоқнинг тайёрланиш жараёнини тасмага муҳрлаб, Твиттердаги саҳифасида ўз муҳлислари билан бўлишган.

Эслатиб ўтамиз, Актёр Туркияга шунчаки дам олиш учун ташриф буюргани йўқ. У “Йил эркаги – 2017” мукофотининг ғолибларидан бирига айланган. Бундан ташқари актёр турк ўлкасида иш бўйича бир нечта учрашувларда бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Амир Хон ҳазилкаш турк музқаймоқчиларига рўбарў келди