Шакира ва Жерар Пике муносабатларига дарз кетди

Шакира ва Жерар Пике муносабатларига дарз кетди
“Бугунги кун ва дунёнинг энг машҳур жуфтликдаридан бири бўлмиш Жерар Пике ҳамда Шакира 7 йиллик муносабатдан кейин айрилишга қарор қилдилар” деб хабар бермоқда ҳориж оммавий ахборот воситалари.

Ушбу ҳолат ҳақидаги миш-мишларнинг пайдо бўлганига 1 ой тўлди, куни кеча эса жуфтликни яхши танийдиган манбаа орқали мазкур маълумот тасдиқланди.

Шакира ва Пикенинг ажралишига сабаб ҳозирча аниқ кўрсатилмаяпти. Эслатиб ўтамиз, жуфтликнинг Милан ва Саша исмли ўғил фарзандлари бор.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар