
“Ҳамма жам” таронасига олинган видеони тақдим этганига унча кўп вақт бўлмасдан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева Санкт-Петербург шаҳрида концерт дастурини тақдим этди, деб ёзади Даракчи нашри.
Концерт якунланган заҳоти хонанда навбатдаги сафарга йўл олди. Бу гал унинг сафари Бухоро томонга бўлди. Бу ерда хонанда Сардор Раҳимхон билан дуэт таронасига клип суратга олишни режа қилган.

Бундан ташқари хонандадан яна бир янгилик, унинг 2017 йилги концерт дастури барча Discovery дўконларида сотувга қўйилди.
Аввалроқ Райҳон ўзининг навбатдаги беш кунлик концерт дастурини эълон қилгани ҳақида хабар бергандик.
Концерт чипталари “Истиқлол” санъат саройи кассаларида 20 дан 180 минггача сотилмоқда.
Қуйида хонанданинг "Ҳамма жам" таронасига олинган видеони томоша қилишингиз мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар