date
views 5 799

“Матрица” фильмидаги яшил рангли кодлар суши рецепти бўлиб чиқди

“Матрица” фильмидаги яшил рангли кодлар суши рецепти бўлиб чиқди

Рассом-постановкачи Саймон Уайтели ўз интервьюларининг бирида “Матрица” фильмидаги яшил кодлар япон пазандачилигига оид китобдан олинган суши рецепти эканлигини тан олди.

Уайтели китобни асли япониялик бўлган рафиқасидан олган. “Мен “Матрица” кодлари суши рецептидан яратилганини барчага айтишни хуш кўраман” дейди у.

Хабарда келтирилишича, Уайтели фильмда рецептнинг асл кўринишидан фойдаланмаган, албатта: У сканер қилиб олинган рецепт ёзувларини тескарисига ағдарган ва аралаштириб юборган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Матрица” фильмидаги яшил рангли кодлар суши рецепти бўлиб чиқди