"Ўзбекконцерт"да санъаткорларнинг кийиниш ва муомала маданияти мавзуларида давра суҳбати бўлиб ўтди

"Ўзбекконцерт"да санъаткорларнинг кийиниш ва муомала маданияти мавзуларида давра суҳбати бўлиб ўтди
27 октябрь куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида санъаткорларнинг одоби, кийиниш, муомала маданиятлари мавзуларида давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлигининг матбуот хизматига таяниб Uz24 хабар беради.

Унда Маданият вазирининг биринчи ўринбосари О.Назарбеков, Ўзбекистон Халқ артистлари Ғуломжон Ёқубов, Муножот Йўлчиева, Насиба Абдуллаева, Маҳмуд Намозов, Гулсанам Мамазоитова, эстрада хонандалари Муниса Ризаева, Жасур Умиров, Шаҳло Аҳмедова, Каниза, Эркин Худойқулов, Дилафруз Ҳайитметова, Шаҳриёр, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ходимлари иштирок этишди.

Давра суҳбатида санъаткорнинг саҳнага аввало фақат ташқи кўриниш учун эмас, балки ижро этаётган асарига, томошабинлар аудиториясига, менталлитетга хос бўлган либосда чиқиши мақсадга мувофиқлиги, муомала маданияти эса унинг юзи, қиёфасини очувчи катта куч эканлиги таъкидлаб ўтилди.
"Ўзбекконцерт"да санъаткорларнинг кийиниш ва муомала маданияти мавзуларида давра суҳбати бўлиб ўтди
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар