Фильм тақдимотида журналист Феруз Муҳаммад меҳмон бўлиб, ўзининг фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Ўзбек кино оламининг забардаст вакиллари, бош ролларни ижро қилган мазкур фильмнинг кенг жамоатчилик учун тақдимотига катта тайёргарлик кўрилди.

Фильмда бош ролларни ижро қилган барча актёр-актрисалар тақдимотда иштирок этишди.

Фильм премьерасига Даврон Кабулов бошловчилик қилди.
Барча воқеалари қариялар уйида бўлиб ўтадиган мазкур фильмда бош ролларни Ўзбекистон халқ артистлари Убайдулла Омон, Дилбар Икромова, Гавҳар Зокирова, Яйра Абдуллаева, Рихси Иброҳимова, Ўзбекистон санъат арбоби Исамат Эргашев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Саида Раметова, Мадина Мухторова, Фатҳулла Маъсудовлар ижро қилишган.

Фильм премьерасида Ўзбекистон халқ артисти Убайдулла Омоннинг мухлисга тиз чўккани узоқ ва давомли қарсакларга сабаб бўлди.

Фильм режиссёри Саид Мухторов «ўзбек кино оламининг барча дарғалари таклифимни рад қилмасдан, фильмимда рол ижро қилгани учун уларга чексиз ҳурматимни изҳор қиламан», дея актёр ва актрисаларга тиз чўкди.




Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар