
55 ёшли Жим Керри шу кунларда оғир тушкунлик ҳолатидан қутулгани ва депрессия уни йиллар давомида таъқиб қилгани ҳақида сўзлаб берди. Актёр карьерасининг айни авж пайтида уни қийноққа қолган руҳий муаммоларни ҳал қилишга ўрганганини ҳам қўшимча қилиб ўтди, дейди хориж нашрларидан бири.
“Айни пайтда охирги йиллар давомида таъқиб қилган тушкунлик ҳолати менда йўқ. Энди ёмғир ёғишини ҳотиржамликда кузата оламан. У барибир тинади ва мени чўктириб юбормайди” дейди комик актёр.
Маълумот учун, икки йил аввал актёрнинг 28 ёшли севган қизи Катриона Уайт Голливуд юлдузи билан айрилганидан кейин ўз жонига қасд қилган эди. Қизнинг оила аъзолари эса унинг ўлимида Жим Керрини ҳам айблашган. Керри уларнинг айбловларига қарши суд жараёнлари давомида жавоб берганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар