20:44 / 28.11.2017
6 064

Александр Вильгельм: "Ўзбек халқига тегишли мероснинг ўз ватанига қайтарилиши йўлида қилинган ушбу саъи-ҳаракатларни юксак баҳолайман"

Александр Вильгельм: "Ўзбек халқига тегишли мероснинг ўз ватанига қайтарилиши йўлида қилинган ушбу саъи-ҳаракатларни юксак баҳолайман"
Бугун Тошкентда “Замонлар чорраҳаси: ўтмишнинг буюк мероси-маърифатли келажак пойдевори” номли халқаро медиа-форум иш бошлади. Медиа-форумниннг муҳим тадбирларидан бири бу — турли сабабларга кўра Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиб кетилган ва хорижда сақланаётган қўлёзмалар, яъни “Катта Лангар Қуръони”, Султон Ҳусайн Бойқаронинг девони “Девони Ҳусайний”, “Равзат ус-сафо”, “Меърожнома”, “Темур тузуклари”нинг факсимиле нусхаси Ўзбекистон ҳукумати ва халқига топширилишидир.

Ушбу қўлёзмаларнинг бебаҳо факсимиле нусхаси манускриптларни нашр этишда катта тажрибага эга машҳур Европа типографиясида нашр этилди. Улар асл нусхасига яқин қоғоз кўринишида тилла суви югуртирилиб ҳосил қилинди. Нусхалар шу даражада ҳашамдорки, уларни асл ҳақиқий китобдан фарқ қилиш қийин. Мазкур тарихий жараёнда иштирок этган Австриянинг “Mueller & Schindler” нашриёти вице-президенти Александр Вильгельм шундай дейди:

— Бугун ўтказилаётган йирик ва муҳим медиа-форумда иштирок этаётганимдан жуда бахтиёрман. Ўзбек халқига тегишли мероснинг ўз ватанига қайтарилиши йўлида қилинган ушбу саъи-ҳаракатларни юксак баҳолайман. “Ўзбекистон маданий мероси” лойиҳасида қадимий қўлёзмаларнинг факсимиле нусхаларини яратувчиси сифатида қатнашяпман. Бизнинг нашриётимиз қадимий қўлёзмаларнинг факсимиле нусхаларини яратиш билан шуғулланаётганига 50 йилдан ошди. Қадимий қўлёзмалар ахборот тарқатишда муҳим ўрин тутади. Шу боис бундай “ахборот ташувчилар” юқори сифатда тайёрланган, қимматбаҳо материаллар билан безатилган. Уларни яратишда энг яхши рассомлар ишлашган. Қўлёзмаларнинг факсимиле нусхаларини яратишда ҳам профессионал рассомларни жалб этиш, уларга эҳтиёткоркорлик билан муносабатда бўлиш талаб этилади. Нашриётимизда, шунингдек, қўлёзмаларнинг рақамли формати ҳам тайёрланади. Булар халқнинг маданий меросини сақлашда катта ёрдам беради. Ўзбекистонда ҳам бу борада қилинаётган ишларни эътирофга лойиқ, деб ҳисоблайман.

Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Александр Вильгельм: "Ўзбек халқига тегишли мероснинг ўз ватанига қайтарилиши йўлида қилинган ушбу саъи-ҳаракатларни юксак баҳолайман"