11:55 / 29.11.2017
6 223

Британияда шаҳзода Гаррининг ёри кийиб олган пальто саноқли дақиқалар ичида сотилиб кетди

Британияда шаҳзода Гаррининг ёри кийиб олган пальто саноқли дақиқалар ичида сотилиб кетди
Шаҳзода Гарри ва унинг танлаган ёри актриса Меган Маркл унаштирилганлари эълон қилингач, илк бора омма қаршисига кийиб чиққан оқ рангли пальтоси бутун мамлакатда оммалашди ва дўконлардан саноқли дақиқалар ичида сотилиб кетди. Пальто Line фирмасига тегишли бўлиб, унинг нарҳи 750 АҚШ доллари миқдоридадир, дейилади хабарда.

Фирма раҳбарининг Жон Маскетнинг айтишича, ушбу пальто шу қадар ҳаридоргир бўлиб кетганки, бунинг натижасида компания сайтида ҳам тартибсизликлар юзага келган.

Шунингдек, Жон Маскет ушбу пальтонинг номи Гаррининг ёри шарафига Меган дея ўзгартирилгани ва эндиликда шу ном билан сотилишини ҳам айтиб ўтди.

“Бизнинг компаниямиз унчалик катта эмас ва ҳозир мавсум охири. Шу сабабли бундай пальтолар омборда ҳам қолмаганди. Устига устак, уларнинг барчаси қўлда тикилади. Биз янги партияни тикиш учун буюртма бердик ва тез орада ушбу модель дўконларда яна пайдо бўлади” дейди Маскет.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Британияда шаҳзода Гаррининг ёри кийиб олган пальто саноқли дақиқалар ичида сотилиб кетди