
Бундан бироз аввалроқ Disney студияси хитойлик актрисалар орасида Мулан образи учун кастинг эълон қилгани айтилганди.
Мультфильмнинг экранлаштиришган намунасидаги бош қаҳрамон Мулан образини ижро этиш имконияти хитойлик актриса Лю Ифэйга насиб этди.
Актриса “Таъқиқланган қироллик”, “Хитойлик бева” фильмлари орқали кўпчиликка яхши таниш. Киношунослар унинг келажакда “Юлдузлар жанги”да ҳам фаолият олиб боришини башорат қилмоқдалар, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Мулан фильми 2019 йилда экранга чиқарилиши режалаштирилган. Ушбу асар кино томошабинларига ўз юртига меҳр қўйган қиз ҳақида ҳикоя қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар