10:06 / 03.12.2017
6 515

“Орёл и Решка” бошловчиси Регина Тодоренко кўрсатувни бир умрга тарк этди

“Орёл и Решка” бошловчиси Регина Тодоренко кўрсатувни бир умрга тарк этди
Украиналик телебошловчи ва хонанда Регина Тодоренко бир неча йилдан буён ўзи фаолият олиб бораётган дунё бўйлаб саёҳатлар ҳақида ҳикоя қилувчи “Орёл и решка” кўрсатувини шахсий хоҳишига кўра тарк этмоқда. Бу ҳақида Регинанинг Инстаграм ижтимоий тармоғидаги маълумотларга таянган ҳолда “24tv.ua” нашри хабар берган.
Хабарда айтилишича, Регина ушбу шоуга келиб қолишини тасаввур ҳам қилмаган ва суратга олиш гуруҳига бирга ўтказилган йиллар учун миннатдор эканлигини билдирмоқда.

Телебошловчи ўз саҳифасида “Орёл и решка” кўрсатувдаги саёҳатлар ҳақида ёдга олган ва яқинлари билан кўриша олмаган пайтлари уларни жуда соғинганини келтириб ўтган.

“Саёҳатлар кўпайгани сайин менга оилам етишмай борарди. Айни пайтда мен улар билан ўтказаётган ҳар бир дақиқамни қадрлашга интиламан. Аммо ҳеч нарсадан афсусланмайман. “Орёл и решка” шоусида ўтказилган пайтлар ажойиб ва мароқли эди! Мен ўзим охирги йиллар ичида бошдан кечирган саргузаштларимни бошқаларга ҳам тилаб қоламан!” дейди экран юлдузи.

Регина Тодоренко келажакда АҚШ киноакадемиясида таҳсил олиш, “Оскар” мукофотини қўлга киритиш, шахсий шоусига асос солиш, турмушга чиқиб, бир неча фарзандларниг онаси бўлиш ва оиласи билан бирга дунё бўйлаб саёҳат қилиш нияти борлигини айтиб ўтган.
Эслатиб зтамиз, Регина шоу давомида 100 ортиқ мамлакатда саёҳатда бўлиб қайтган.

Нима ҳам дердик, саёҳатларга тўлиб-тошган ва барча қизлар орзу қиладиган бундай ҳаёт ҳақиқатан ҳам яқинлар дийдоридан узоқлашишга сабаб бўлар балки!

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Орёл и Решка” бошловчиси Регина Тодоренко кўрсатувни бир умрга тарк этди