
Хонанданинг Инстаграмдаги саҳифасида эълон қилинган ва президент Владимир Путин билан бирга тушган сурати бир ҳафта давомида рекорд даражадаги “лайк”ларни йиғишга улгурди. Одатда Тиматининг ҳар бир сурати учун 300-400 минг киши “лайк” босса, ушбу сурат 1,357 млн “лайк”ка эришган, дейилади хабарда.
Рэпер сурат тагига қуйидагича изоҳ қолдирган:
“Ўта нуфузли одам сифатида қараган инсонингни шахсан табриклаш учун имконинг бўлганда, шу пайтгача бекорга ишламаганингни тушуниб етасан!”
Эслатиб ўтамиз, рэпер Тимати аккаунти Россия шоу-бизнеси вакилларига тегишли бўлган энг машҳур саҳифалардан бири саналади. Унга 10,4 млн одам обуна бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар