
Forbes журнали режиссёр, сценарийнавис ва “Юлдузлар жанги” сагаси муаллифи Жорж Лукасни 2017 йилнинг энг бадавдат америкалик шахси деб тан олди.
Хабарда айтилишича, рўйхатнинг иккинчи ўрни 3,6 миллиард АҚШ доллари даромади билан Стивен Спилбергга насиб этган.
Маълумотларга кўра, Жорж Лукас даромади 5,5 миллард АҚШ долларини ташкил этади.
Рўйхатнинг учинчи ўрнида телебошловчи Опра Уинфри, ундан кейинги ўринларда эса Майкл Жордан, Дэвид Копперфильд, рэперлар Дидди, Жей-Зи, гольф устаси Тайгер Вудслар номи қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур рейтингга бойлиги ортидан машҳур бўлганлар эмас, машҳурлиги ортидан бойиб кетган америкалик фуқаролар киритилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар