Орамизда ўзининг овози ёзилган тасма ёки суратга олинган видеотасвирларни кўришни истамайдиган инсонлар кўп. “Гарри Поттер” фильмдаги бош қаҳрамонлардан бири бўлмиш Рон Уизли образи ижрочиси Руперт Гринт ҳам ана шундай инсонлар тоифасига мансуб.
“Мен бошқа мухлислар каби “Гарри Поттер”ни севиб томоша қила олмайман” дейди Руперт.
Бироқ 29 ёшли актёр қаҳрамони ҳақида илиқ фикрлар билдиради:
“Менимча бу роль ҳамиша мен билан бирга бўлади. Бизнинг ушбу қаҳрамон билан жуда ғалати боғлиқлигимиз бўлган, айрим пайтларда бир бутунга ҳам айланиб кетганмиз. Баъзида мен қаердан тугаб, Рон қаердан бошланишини тушунмай қоламан”.
“Мен фильмда суратга тушишни бошлаганимдан хурсандчилик ҳиссини туймадим. Ҳа, авваллари мактаб спектаклларида иштирок этганман, аммо бу менинг орзуйим эмасди. Суратга олиш пайтлари давомида актёрлик маҳоратига нисбатан муҳаббат уйғонди. Аммо “Ҳақиқатан ҳам бу мен шуғулланишни истаган касбми?” деган саволни ўзимга беришдан тўхтамасдим” дейди Гринт.
Руперт суратга олиш ишлари сабаб болалик лаззатларидан тўлиқ баҳраманд бўла олмади, уйқуга тўймаслик ва тиғиз кун тартиби нима эканлигини жуда эрта англади. Аммо бизнингча, унинг меҳнатлари мухлислар меҳри билан мукофотланди ва бу ҳаммасидан ҳам муҳимроқ! “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди