
Канадада «Мусиқа садолари» мюзиклида рол ижро этган актриса Хезер Мензес-Ерич 68 ёшда вафот этди. Бу ҳақда «Вести.ru»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Актриса 24 декабрь куни оила аъзолари ва яқинлари қуршовида вафот этди. Унинг ўғли Роберт Еричнинг айтишича, актрисага ўлимидан бир неча ҳафта олдин мия саратони ташхиси қўйилган.
Мензес-Ерич 1965 йилда режиссёр Роберт Уайз томонидан суратга олинган «Мусиқа садолари» мюзиклида капитан фон Траппнинг қизларидан бири Луизанинг ролини ижро этган.
Фильм беш номинация бўйича «Оскар» мукофотини қўлга киритган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар