
Кўпчиликнинг севимли телевизион лойиҳасига айланган “Голос” кўрсатувининг олтинчи мавсум ғолиблиги 30 ёшли вокалист Селим Алахяровга насиб этди.
Финал натижалари томошабинларнинг смс-хабарларига воситасида аниқланган ва унга кўра Селим 67,3% овоз олишга эришган. Шоунинг финал босқичи телеэркан орқали жонли равишда эфирга узатилди.
Хабарда айтилишича, лойиҳа ғолиби шоу тимсоли бўлмиш ҳайкалча, 1 миллион рубль миқдоридаги пул ва автомобилга эга бўлган.
“Голос” ҳалқаро вокал лойиҳаси 2012 йилдан буён Россияда ўтказиб келинади ва шоу қонунларига кўра танлов 6 босқичдан иборат. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар