12:45 / 30.12.2017
8 183

Янги йил табриги. Қорбобо борлигига қачонгача ишонгансиз?

Янги йил табриги. Қорбобо борлигига қачонгача ишонгансиз?
— Қорбобо борлигига қачонгача ишонгансиз?
Анвар СОБИРОВ, хонанда:
— Қорбобо бор, унга ҳалигача ишонаман.

— Фарзандларингиз Қорбобога нима сўраб хат ёзишади?
— Ўғлим катта бўлиб қолган, бирор нима керак бўлса, Қорбобога хат ёзиб ўтирмай ўзимдан сўраб қўя қолади. Қизларим бўлса энг чиройли «Барби» қўғирчоқларини сўрайди. Ҳар йили «Президент арчаси»га қўшимча тарзда чипта оламан ва фарзандларим Янги йил таътилини мароқли ўтказиш учун ўзимдаги бор имкониятни ишга соламан. Болалик байрамлар билан гўзал. Фарзандларим ҳар бир байрамдан яхши тассуротлар олиши керак, деб ўйлайман.

— Янги йилни ҳамон мўъжизавий байрам деб биласизми?
— Албатта. Эски, лекин қадрдон йилнинг бизни тарк этиши мўъжизанинг ўзгинаси.

— Фарзандларингиз учун Қорбобо бўлганмисиз?
— Йўқ, Қорбобо бегона бўлиши тарафдориман. Бола, барибир, сезади. Агар улар ишонган Қорбобо борлигини йўққа чиқарсангиз, Янги йил ҳам татимай қолиши турган гап. Мен ҳеч қачон ўзим Қорбобо бўлмаганман ва ҳамиша бегона Қорбобони уйимга чақираман. Болалик — эртакнамо давр. Бу даврда болаларнинг болалиги беташвиш ва мўъжизаларга бой бўлишини биз ота-оналар таъминлашимиз керак.

Янги йил табриги:
— Кириб келаётган янги йил барчамизга омад эшикларини очсин! Эзгу тилак ва режаларимиз амалга ошаверсин!

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Янги йил табриги. Қорбобо борлигига қачонгача ишонгансиз?