Голливуд актрисаси ва журналист Мария Менуносга 2017 йилнинг куз фаслида мия саратони ташхисини қўйилган эди. Актриса Янги йил байрами арафасида шаҳардаги Таймс-сквер майдонида севган инсони, режиссёр ва продюсер Кевин Андергарога турмушга чиқди.
Хабарда айтилишича, тўй маросимини Мариянинг ўзи олиб борган ва ўзини энг бахтиёр келинчак деб атаган. Келин тўй маросимида эса ҳашаматли оқ кўйлакда намоён бўлди.
Келинчак севган инсони билан 20 йилдан буён таниш. Турмуш қуриш фикри эса актрисада саратон касаллиги аломатлари топилгандан кейин янада қатъийлашди. Қайд этиш керакки, Мария йил сўнгида оғир операцияни бошдан кечирган ва шифокорлар томонидан касаллик қайталаниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган. Мария касалхонада даволаниб, саратон билан курашган пайтлари Кевин уни бир дақиқага бўлса-да ёлғиз қолдиргани йўқ.
Минг афсуски, саратон актрисага келган ягона ғусса эмас. Актрисанинг волидаси ҳам мия саратони билан курашмоқда.
“Онам учун яхши янгилик! Биз бугун Таймс-скверда турмуш қуряпмиз. Мен энг совқотадиган, бироқ энг бахтли келинчак бўламан” деб ёзади Мария Инстаграмдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, актриса Мария Менунос турли сериаллардаги роллари орқали танилган, 1996 йилда эса “Массачусетс гўзали” танлови ғолибасига айланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда