
“Юлдузлар жанги: Сўнгги жедай” блокбастери маҳаллий ва ҳалқаро экранларда етакчиликни қўлдан бор бермай келмоқда.
Фильмнинг янги йил арафасидаги даромади 1 миллиард доллар кўрсаткичига етди.
Хабарда айтилишича, Райан Жонсон фильмининг мазкур даромад кўрсаткичи, 1,04 миллиард долларни ташкил этади ва унинг ярми Америка кинотеатрлари орқали йиғилган. Ушбу натижа эса бор-йўғи уч ҳафта муддат ичида қайд этилди.
Шу тариқа ушбу фильм АҚШдаги 2017 йилнинг энг кассабоп фильмига айланди. Ҳалқаро миқёсда эса “Форсаж 8” ҳамда “Соҳибжамол ва Маҳлуқ” фильмларидан кейинги учинчи ўринни эгаллаб турибди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар