17:10 / 22.01.2018
5 594

Шакира Испания полицияси томонидан қамалиши мумкин

Шакира Испания полицияси томонидан қамалиши мумкин
Испания солиқ хизмати колумбиялик хонанда Шакирани солиқларни тўлаб қўймаганлик айби билан унинг иши юзидан пайдо бўлган шикоятни прократурага жўнатиб юборди.

Хабарда айтилишича, хонанда Испанияда 2011 йилдан 2014 йилга қадар “Барселона” ҳимоячиси Жерар Пике билан бирга истиқомат қилган ва зарурий солиқларни тўламаган.

“Қонун солиқ тўловчи резидент нафақат Испания, балки дунёнинг бошқа бурчакларидан ишлаб топилган фойдадан даромад солиғи тўлаши кераклигини белгилайди ва бу 24%гача бўлиши мумкин” дейилади хабарда.

Испания қонунларига кўра, Шакирага солиқларни ўз вақтида тўламаганлик учун жарима ёки 2 йилгача бўлган қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шакира Испания полицияси томонидан қамалиши мумкин