
Бугун нафақат шоу-бизнес олами, балки одатий ҳаёт тарзида ҳам бепардоз аёлларни учратиш қийин. Санъаткор халқи эса доим эл назарида бўлади. Шу сабабли улар кўча-кўйда доим ўзларига қараб юришга одатланган.
MyDay таниқли санъаткор аёлларимизнинг пардозсиз ҳолатдаги суратларини тўплаб эълон қилди.
Нилуфар Усмонова
Хонанда Нилуфар Усмонова уйда кўпинча бепардоз ҳолда юришини инстаграм тармоғидаги расмлардан билиб олиш мушкул эмас.



Севара Назархон
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон эса фақатгина тадбирларга енгил пардоз билан ташриф буюради. Кундалик ҳаётда у пардозсиз юришни афзал кўради.



Зарина Низомутдинова
Актриса Зарина Низомутдиновани камдан кам ҳолатда пардозсиз кўриш мумкин. Унинг аксарият пардозсиз суратлари суратга олиш жараёнлари билан боғлиқ.



Муниса Ризаева
Хушовоз хонанда Муниса Ризаевани ҳам бепардоз учратиш мушкул масала. Лекин у инстаграм тармоғидаги шахсий саҳифасида пардозсиз суратларини ҳеч бир тараддудсиз жойлайдиган машҳурларимиздан.



Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар