
Россиялик хонанда ва актриса Людмила Сенчина 67 ёшида оламдан кўз юмди. Ижодкор Санкт-Петербург шаҳрида узоқ муддат давом этган касалликдан сўнг вафот этган, дейилади хабарда.
Ушбу маълумот унинг турмуш ўртоғи ва продюсери бўлмиш Владимир Андреев томонидан ҳам тасдиқланди: “Людмила Петровна бугун тонгги 8:30 да шаҳар касалхоналарининг бирида вафот этди. У бир ярим йилдан буён касал эди”.
Майин ва бетакрор овоз соҳибаси бўлмиш ижодкор ўтган асрнинг 1970–1980 йилларида бутун мамлакатга танилган. “День рождения твой", "Лесной олень", "Золушка" каби композициялари эса собиқ совет эстрадаси олтин фондига киритилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар