15:00 / 29.01.2018
7 073

Хонанда Отабек Муҳаммадзоҳид: "Миллий эстрада йўналишини тинглашга сабр етмаяпти"

Хонанда Отабек Муҳаммадзоҳид: "Миллий эстрада йўналишини тинглашга сабр етмаяпти"
Хонанда Отабек Муҳаммадзоҳид Ўзбек тўйларида нега ўзимизга хос бўлмаган европача қўшиқлар куйлаш сони тобора ортиб бормоқда, деган мавзуда ўз фикрини билдириб ўтди.

Отабек Муҳаммадзоҳид: - Бугунги тўйларда ўзбекча қўшиқларимизни ижро этишга иккиланиб қолдим. Тўғри ўзимга яраша мухлисларим бор. Аммо, гуруч курмаксиз бўлмагани каби баъзан тўйларимизда ҳеч истиҳоласиз нафақат менга балки баъзи бир машҳур санаткорларимизга ҳам ўзбекона услубдаги, миллий эстрада йўналишидаги тароналарни тинглашга одамларни сабри етмаяпти, иложи бўлса тезроқ европача айтинг ёки куйлаб беринг дейишади.

Тўйхонадаги меҳмонлар тинимсиз равишта шўх аммо, европача оҳангдаги қўшиқларга рақсга тушишади. Мен халқимизни тинчлигидан, хурсандчилигидан бошим кўкка етади, аммо, биз маънавияти, маданияти, андишаси кучли бўлган аждодларнинг авлодларимиз, бизни анъанларимизда миллий менталитетимизга ёт бўлган мусиқага рақсга тушишлар ёки бўлмасам тўйларимизда қанчадан -қанча ёши улуғ инсонлар олдида ўзларини рақс гуруҳи аъзолари дея таништираётган беҳаёларча кийинган қизларимизнинг оммавий тарзда рақсга тушиши мени жиддий ўйга солмоқда.

Энг ачинарлиси бу каби одатлар ва ҳолатлар шаҳардан қишлоқларга аста секинлик билан кириб бормокда. Ёшлар майлику хаттоки, 40дан ошган эркак ва аёлларда ҳам шуни учратиш мумкин. Шундай вазиятларда биз хонандалар нима қилишини билмай оддий дискни қўйиб тўй ўтказишга тўғри келмокда. Тўйларда, концерт залларида, маданият масканларида узундан узоқ мақом эшитамиз дейдиганлар деярли камаймокда.

Телевидение орқали мақом кечаларида зални тўлдириб ўтирган томошабинларнинг кўп қисми концерт тугамасдан, неча минг йиллик мавқега эга санъатимизга, санъат аҳлимизга беҳурматларча зални тарк этишаётгани тўғрисида айтиб ўтилмоқда. Тўғри ҳеч кимни муҳокама қилиш ёки уларни мажбуран залда олиб қолишга ҳаққимиз йўқ. Аммо, ўша инсонлар маънавияти, сабр тоқати кучли, фикрлаш даражаси юқори бўлса бундай вазиятлар бўлмаслиги аниқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Хонанда Отабек Муҳаммадзоҳид: "Миллий эстрада йўналишини тинглашга сабр етмаяпти"