Жаҳон опера санъатининг энг ёрқин тенорларидан бири, Ўзбекистон халқ артисти Рамиз Усмонов Москва шаҳридаги Давлат Кремль саройида бўлиб ўтган “Романсиада юлдузлари” гала-концертида иштирок этди. Бу тўғрида «Халқ сўзи» ёзмоқда.
Испаниялик машҳур опера қўшиқчиси Хосе Каррерас ватандошимизга “замонамизнинг энг гўзал овози” дея таъриф берганди. Бинобарин, Рамиз Усмоновнинг бу галги саҳнага чиқиши, ажойиб ижроси гулдурос қарсаклар билан кутиб олинди, тўхтовсиз олқишлаб турилди. Мухлислар таниқли теноримизни узоқ вақт саҳнадан қўйиб юборишни истамаганликлари ҳам бунга оддий мисол бўла олади.
Таъкидлаш керакки, қўшиқчимизни рус романси бўйича “Романсиада” халқаро танлови билан узоқ ва мустаҳкам дўстлик алоқалари боғлаб туради. 2008 йилда у ушбу тадбирнинг Чимкент (Қозоғистон) шаҳрида бўлиб ўтган минтақавий танловида биринчи даражали, шу йил Москвада ташкил этилган финал босқичида эса иккинчи даражали мукофотларига лойиқ кўрилганди.
Жорий йилги байрамона мусиқа кечасида ҳамюртимиз Д. Пуччинининг “Турандот” операсидаги Калаф ариясини юксак маҳорат билан куйлади. Қолаверса, беларуслик яна бир машҳур тенор Владимир Дмитрук билан биргаликда мухлислар учун рус миллий қўшиқларини ҳам ижро этиб берди.
“Мени илиқ кутиб олишди. Шунинг учун Москвадаги совуқ об-ҳавога қарамасдан жуда ёқимли таассуротлар қолди. “Романсиада юлдузлари” гала-концертида эса биринчи бор қатнашишим эмас, — дейди Р.Усмонов. — Ҳар сафар бу катта байрамга, дўстлар ва албатта эстрада санъати тобора ривожланаётганига қарамай ҳамон оммавийлигини йўқотмаган романс йўналиши шинавандалари билан ажойиб учрашувга айланади”.
“Романсиада юлдузлари” гала-концерти 11 йилдан бери ўтказиб келинади. Унда “Романсиада” халқаро танлови лауреатлари йиғилиб, томошабинлар учун романс куй-қўшиқлари кечасини тақдим этади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас