07:03 / 08.02.2018
7 732

Асу Аладжахан ҳаётини ўзгартирмоқчи...

Асу Аладжахан ҳаётини ўзгартирмоқчи...
Сериалда Асу Аладжахан ролини ижро этган актриса Мелиса Асли Памук ҳақидаги маълумотлар ҳам “Севги изтироблари”нинг ихлосмандларига қизиқ бўлса ажабмас...

— Ота-онам, акам доим ёнимда ва мени қўллаб-қувватлашади. Болаликдаги дўстларим билан ҳанузгача учрашиб турамиз, уларни жудаям яхши кўраман. Ҳаётимни телевидение билан боғлашим хаёлимга ҳам келмаганди, гарчи оиламдагилар шу соҳада бўлса ҳам. Холам актриса, отам ҳам шу “олам”да фаолият юритади. Болалигимда косметолог бўлишни орзу қилганман. Бироқ илк бор “Dat zit wel snor” номли голланд фильмида бош ролни ижро этдим.

Шундан сўнг 12 ёшимда карьерамни моделликдан бошлаб, 17 ёшимгача ишладим. Орада реклама, фильмларда суратга тушиб, фаолиятимни актрисаликда давом эттирдим. Вақт ўтиб, моделликдан кўра актёрлик менга кўпроқ яқин эканини англадим. 17 ёшимда Амстердам университетининг психология факультетига ўқишга кирдим, бироқ ўқишим охирига етмади. Ҳаётимга ўзгартириш киритиш мақсадида Голландиядан Истамбулга бордим. “Мисс Туркия" танловида қатнашиб кўришга аҳд қилдим. 2011 йилнинг 2 июнида “Мисс Туркия" совринини аввалги ғолиб Гизем Мемичдан қабул қилиб олдим, - дейди актриса интервьюларидан бирида..

Актриса 2012 йили “Yer Gök Aşk” сериалида иштирок этгач, актёрликка жиддий эътибор қаратишга қарор қилади. Турк тилидаги нутқини қай даражада такомиллаштира олишини билиш мақсадида нутқ ва нотиқлик маҳоратидан дарслар ола бошлайди. Таъкидлаш жоиз, Мелиса инглиз, немис, голланд тилларини билади, француз тилида ҳам мукаммал бўлмаса-да сўзлаша олади. Актриса кўплаб устозлардан актёрлик маҳорати сабоқларини олган.

2014 йил роллар борасида актриса учун омадли келди. 2015 йил Мелиса “Kara Sevda” сериалида суратга тушиб, актёрлик карьеарсини анчайин мустаҳкамлаб олган.

Факт:
Мелиса Асли Памук 1991 йилнинг 14 апрелида Голландиянинг Харлем шаҳрида туғилган. Унинг болалиги ҳам шу ерда ўтган.
Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА тайёрлади

Манба: darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Асу Аладжахан ҳаётини ўзгартирмоқчи...